Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

UzAuto Motors Malibu учун шартномалар тузиш тўхтатилганини рад этди

UzAuto Motors Chevrolet Malibu учун шартномалар тузиш тўхтатилмаган.

Фото: Malibu

UzAuto Motors Malibu 2 учун шартномалар тузишни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этди.

Қайд этилишича, UzAuto Motors Chevrolet Malibu учун шартномалар тузишни тўхтатмаган.

«Chevrolet Malibu автомобили учун контрактация ўзгармаган ҳолда сизга маълум аввалги нарх билан тузилишда давом эттирилишини расман маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, «Ўзавтосаноат» оммавий ахборот воситаларидан шубҳали манбаларга таянмасликни сўраган.