Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонга январь ойида қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлди

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошди.

Фото: Megawatt Motors

Ўзбекистон январь ойида 122 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 3 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 миллион долларга тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган.

Қайд этилишича, январь ойида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой — 119 та;
  • Эстония — 2 та;
  • Германия — 1 та.

Аввалроқ «Ўзавтосаноат» Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчиси билан келишув имзолагани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқариш бўйича амалий ишларни ҳозирдан бошлаш кераклигини таъкидлагани ҳақида хабар берилди.