Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Президент 2022 йил божхона тизимида бўладиган ўзгаришларни санади

Божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга етказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

«Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», — дейди Президент.

Давлат раҳбари божхона тизимида «коррупциядан холи» дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Жумладан, 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади.

Шунингдек, 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади.

Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари «ягона дарча» тизими орқали кўрсатилади. Йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилган.