Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

BMW янги пойга автомобилини намойиш қилди

Машина 450 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган.

Фото: BMW

BMW компанияси мотопойгалар учун янги M2 CS Racing’ни тайёрлади. Янги модель MotoGP жаҳон чемпионатининг расмий хавфсизлик автомобили ва бу ролдаги биринчи пойга автомобили бўлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишча, спорткар салондаги марказий туннелдаги масофадан бошқариладиган ЛЕД айланувчи маёқлар, алоқа тизими, шунингдек, BMW M бўлинмасининг 50 йиллигига ишора қилувчи махсус ливерия билан жиҳозланган.

Фото: BMW

Техник жиҳатдан машина ўзгармаган ва 450 от кучига эга 3 литрли турбо бензинли двигатели мавжуд. Шунингдек, янги бошқарув дастурига эга 7 поғонали робот узатмалар қутиси ҳам бор.

Фото: BMW

Аввалроқ Ford 1966 йилги пойга прототипига бағишланган GT суперкарини намойиш этгани хабар қилинганди.