Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистондан Россиянинг икки шаҳрига қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Фото: «planespotters.net»

Ўзбекистондан Краснодар ва Ростов-на-Донуга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2022 йилнинг 20 февралидан бошлаб якшанба кунлари Тошкент–Ростов-на-Дону–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Таъкидланишича, Тошкент–Ростов-на-Дону йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 761 минг 681 сўмдан, Тошкент–Ростов-на-Дону–Тошкент йўналишида эса 1 миллион 934 минг 819 сўмдан бошланади.

Шунингдек, 23 февралдан бошлаб чоршанба кунлари Тошкент–Краснодар–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Тошкент–Краснодар йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 956 минг 956 сўмдан, Тошкент–Краснодар–Тошкент йўналишида эса 2 миллион 179 минг 562 сўмдан бошланади.

Қайд этилишича, нархлар 2022 йил 15 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинганди.