Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Картошка ва шакар нархлари ошган.

Фото: «a-trip.ru»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 9 февраль ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 52 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3500–7000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1500–4500 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000–5000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 6000–14 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 13 минг 600–24 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7900–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил 30 та бозор ва савдо комплекслари ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.