Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

АҚШ ҳарбий вертолёти илк марта учувчисиз режимда парвоз қилди (видео)

Лойиҳа устида 6 йилдан бери иш олиб борилмоқда.

Фото: Lockheed Martin

Американинг Lockheed Martin компаниясига тегишли бўлган UH-60A Black Hawk Sikorsky ҳарбий транспорт вертолёти биринчи марта учувчисиз режимда парвоз қилди. Бу ҳақда Defense News хабар берди.

Қайд этилишича, биринчи синов 5 февраль куни Кентукки штатидаги Форт-Кэмпбелл ҳарбий базасида бўлиб ўтган. Учувчисиз вертолёт ярим соат давомида ҳарбий объект устидан парвоз қилган. 7 февраль куни вертолёт иккинчи марта синовдан ўтказилган. Синовлар давомида Нью-Йорк осмонўпар бинолари ўртасида вертолёт парвози симуляция қилинган.

Лойиҳани DARPA — Пентагоннинг Мудофаа илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги бошқарган. Лойиҳа устида 6 йилдан бери иш олиб борилмоқда.

UH-60A Black Hawk’нинг парвоз автономияси дастлаб чекланган кўриниш шароитида ёки алоқасиз самолётни бошқариш учун мўлжалланган Sikorsky Matrix тизими томонидан таъминланган. Шунингдек, у парвоздан қўнишгача бўлган барча миссияни, жумладан, кутилмаган ҳодисалар юз берганда, масалан, борт тизимларининг ишдан чиқишида автоном бошқарувни қўллаб-қувватлашга қодир.

Аввалроқ АҚШ армияси чегараларни қўриқлаш учун роботлардан фойдаланиши хабар қилинганди.