Ўзбекистон 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди.
Маҳсулотларнинг умумий қиймати $597,7 млн ни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тонна ёки 17,7% га ошган.
Мол гўштининг энг йирик етказиб берувчиси Ҳиндистон бўлди. Ушбу давлатдан 55,9 минг тонна маҳсулот олиб кирилган. Кейинги ўринларни Беларусь (31,9 минг тонна) ва Қозоғистон (31,7 минг тонна) эгаллади.
Шунингдек, Покистондан 5,4 минг тонна, бошқа давлатлардан эса жами 7,1 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.
Шундай қилиб, импортнинг қарийб 42,3% и Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган. Беларусь ва Қозоғистоннинг улуши эса мос равишда 24,2 ва 24% ни ташкил этган.


