Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 25ноябр · Чоршанба
USD 11 990,54 ▼ −12,39 EUR 13 136,84 ▼ −19,57 RUB 146,24 ▼ −0,50 GBP 15 694,42 ▼ −27,02
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Муддатли тўловга савдо қилувчилар учун янги талаб ишлаб чиқилмоқда

Ҳисоб рўйхатидан ўтиши лозим бўлган товар истеъмол кредитларини тақдим этувчи ташкилотларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, савдо ташкилотлари Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиши ҳамда реестрга киритилиши керак бўлади.

Фото: Марказий банк

Марказий банк товарларни бўлиб тўлаш шарти билан сотувчи ташкилотларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ошган ва бунинг камида 50 фоизи муддатли тўлов ҳиссасига тўғри келган ташкилотлар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиши ҳамда реестрга киритилиши керак бўлади.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар бу талабдан мустасно. Мисол учун, бир чорак давомида 600 млн сўмлик маҳсулот сотган дўконнинг савдо тушумидан 330 млн сўми бўлиб тўлаш ҳиссасига тўғри келса, улуш 55 фоизни ташкил этади.

Бунда ташкилот иккала шартга ҳам жавоб беради ва Марказий банкка мурожаат қилиши керак бўлади. Ташкилотлар ўз кўрсаткичларини ҳар чорак якунида мустақил ҳисоблайди.

Белгиланган мезонларга жавоб берадиган ташкилотнинг рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши қоидабузарлик сифатида баҳоланади. Бундай ҳолатда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилган. Низом лойиҳаси 1 декабргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.