Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

«Блоклаш ҳеч қандай самара бермайди» — адлия вазири TikTok чеклангани ҳақида

Ўзбекистонда қонунчиликдаги шахсий маълумотлар билан боғлиқ банд туфайли TikTok, Twitter, Skype ва «Вконтакте»га кириш қисман чекланган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Блоклаш ҳеч қандай самара бермайди, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак. Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчиликка ҳисоботида маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, у ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдори.

«Мен барибир ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман. Тарихда ҳам ахборотни чеклаш жуда кўп бўлган. Блоклаш нима дегани ўзи. Техник нуқтаи назардан бунинг имкони борми? Боринг ана блоклаб қўйдингиз, лекин дарров ҳамма VPN’га ўтади-ку. Биласизми, ҳар куни қанча VPN’нинг янги дастурлари чиқади? Бу жаҳолат бўладиган бўлса, биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашишимиз керак», — дейди у.

Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, блоклаш ҳеч қандай самара бермайди.

«TikTok’дан бошқа жойда ёмон контент йўқми? Интернетга кирсангиз, бошқа бўлмағур сайтлар йўқми? Бўлмаса, диний экстремизм қаердан кучаймоқда? Қаердан бу пропаганда бўляпти? Блоклаш нуқтаи назардан қийин масала. Ўйлайманки, бу ҳеч қандай самара бермайди», — дейди вазир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда қонунчиликдаги шахсий маълумотлар билан боғлиқ банд туфайли TikTok, Twitter, Skype ва «Вконтакте»га кириш қисман чекланган.