Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Lexus янги электр кроссовер дизайнини намойиш этди (фото)

Lexus RZ 450e премьераси 2022 йилнинг баҳорига режалаштирилган.

Фото: Lexus

Lexus компанияси 2022 йилда чиқариладиган янги электр кроссовер — RZ 450e’нинг дизайнини намойиш этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилинишича, RZ 450e номини олган янги модель япон брендининг замонавий моделлари услубидаги кузов дизайнига эга бўлади. Техник жиҳатдан янгилик 2021 йил охирида тақдим этилган Toyota bZ4X электромобилини такрорлаши керак, ундан фақат кузов ва интерьер дизайни билан фарқланади.

Lexus RZ 450e
Фото: Lexus

Янгиликнинг ички қисми ва техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Янги Lexus RZ 450e премьераси 2022 йилнинг баҳорига режалаштирилган.

Фото: Lexus

Аввалроқ Lexus янги LX’нинг йўлтанламас версиясини тақдим этгани хабар қилинганди.