Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Хитойдан Ўзбекистонга биринчи блок-поезд қачон етиб келиши маълум бўлди

Блок-поезд таркибига хўжалик моллари ортилган 70 та 40 футлик контейнерлар киради.

Фото: «spark.ru»

Хитойдан Ўзбекистонга биринчи блок-поезд февраль ойи ўрталарида етиб келади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 январь куни Хитойнинг Циндао портидан келган биринчи контейнер блок-поезд Россиянинг Мыс-Чуркин темир йўл вокзалидан Ўзбекистоннинг Чуқурсой вокзалига жўнатилган.

Хабарга кўра, юк ташиш «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонаси ва «РЖД Бизнес Актив» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда Хитойдан юкларни контейнер ташишнинг янги йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида амалга оширилмоқда. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳолда бутун дунёда юзага келган логистика муаммоларини ҳисобга олиб, янги юк ташиш йўналишларини ташкил этиш зарурати кучайган.

Қайд этилишича, блок-поезд таркибига хўжалик моллари солинган 70 та 40 футлик контейнерлар киради. Уарнинг Мыс-Чуркин станциясидан Чукурсой станциясигача етиб бориш муддати 11—12 кунни ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон ШҲТ халқаро транспорт-логистика ассоциациясини тузиш ташаббусини илгари сурган. Ушбу таклиф Тошкент–Андижон–Ўш–Иркештом–Қашғар янги транспорт йўлагини ишга тушириш бўйича келишувлар фонида жуда долзарб бўлиб, унинг йўналиши бўйича савдо-логистика марказлари қурилиши давом этмоқда ва бу транзит салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидланишича, 2020 йилда Хебей Гаои–Хорғос–Тошкент йўналишида 50 вагондан иборат биринчи мунтазам халқаро юк поезди ташкил этилган.

Аввалроқ Хитойнинг Ганьсу провинциясида Тошкентнинг хорижий омборлари очилгани хабар қилинганди.