Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Садир Жапаров Си Цзиньпинь билан Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилади

Жапаров Пекинга амалий ташриф доирасида қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Фото: Қирғизистон Президенти матбуот хизмати

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Хитой раиси Си Цзиньпинь билан Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилади. Бу ҳақда Kabar ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Жапаров Пекинга амалий ташриф доирасида қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади ва Хитой раиси Си Цзиньпинь билан учрашади. Учрашувда томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

«Муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон халқаро темир йўл линиясини қуриш истиқболлари бўлади», — дейди Қирғизистон Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Жээнбек Кулубоев.

Бундан ташқари, Қирғизистон делегацияси энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида қатор лойиҳаларни таклиф этиш ниятида сармоявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёрлиги маълум қилинган.