Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24ноябр · Сешанба
USD 12 002,93 ▼ −1,55 EUR 13 156,41 ▲ +0,70 RUB 146,74 ▲ +0,18 GBP 15 721,44 ▲ +0,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этади

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров раислигида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш, Андижон—Ўш—Иркиштом автомобиль йўлининг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, шу мақсадда қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров раислигида Ўзбекистон ва Қирғизистон расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур йиғилишда томонлар ўзаро стратегик шерикликни чуқурлаштириш борасида биргаликда ишлашга қатъий интилишини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар чоғида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга экани қайд этилди. Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш, Андижон—Ўш—Иркиштом автомобиль йўлининг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, шу мақсадда қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзолангани ҳақида хабар берилганди.