Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 23ноябр · Душанба
USD 12 004,48 ▲ +32,84 EUR 13 155,71 ▼ −4,71 RUB 146,56 ▲ +0,23 GBP 15 721,07 ▼ −27,62
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон аэропортлари қайта очилди

Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

Фото: Sputnik

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон минтақавий аэропортлари электр узилиши сабаб ёпилганди.