Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистонда республика электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши мумкин.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берганди.

Айрим маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Чимкент, Тараз, Туркистон вилояти, Олмаота шаҳрининг айрим туманларида, шунингдек, Қирғизистон пойтахти — Бишкек ва Ўш шаҳрида ҳам электр узилган.