Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 19 январь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–68 минг сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 54 минг–80 минг сўм;
- картошка (1 килограмм) — 3000–8000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 1500–4000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1000–5000 сўм;
- тухум (10 дона) — 6000–14 минг сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5000–17 минг 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 минг–24 минг сўм;
- шакар (1 килограмм) — 7500–10 минг 500 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистон бозорларидаги арзонлаган ва қимматлашган маҳсулотлар хабар қилинганди. Шунингдек, Марказий банк 2021 йилда инфляцион муҳитни юзага келтирган асосий омилларни маълум қилгани ҳақида хабар берилди.


