Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 813,21 ▲ +23,88 EUR 13 719,86 ▲ +17,12 RUB 136,71 ▲ +0,23 GBP 16 000,99 ▲ +46,49
Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк 2021 йилда инфляцион муҳитни юзага келтирган асосий омилларни маълум қилди

Ўзбекистонда 2021 йил якунлари бўйича инфляция 10 фоизни ташкил этди.

Фото: Regnum

Марказий банк 2021 йили Ўзбекистонда инфляцион муҳитни юзага келтирган асосий омилларни маълум қилди.

Хабар берилишича, 2021 йил якунлари бўйича инфляция кўрсаткичлари оралиқ мақсадли кўрсаткич — таргет даражасида шаклланиб, 10 фоизни ташкил этган.

Қайд этилишича, 2021 йил давомида инфляцион муҳитни юзага келтирган асосий омиллар озиқ-овқат ва энергия-ёқилғи маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ўсиши бўлган.

Нархларнинг ўсиши, бир томондан, глобал инфляцион тенденциялар билан, иккинчи томондан эса, ички бозордаги рақобат ва таклиф билан боғлиқ сабаблар билан изоҳланади.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани хабар қилинганди.