Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Фотоэлектростанцияларни 2023 йилгача ишга тушириш кўзда тутилган.

Фото: «regnum.ru»

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида умумий қуввати қарийб 1100 мегаваттлик қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий қуввати қарийб 1100 мегаватт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича қарорлари қабул қилинган.

Қайд этилишича, ушбу қарорлар билан республиканинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияларини қурилади. Шунингдек, қарорларга асосан 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1096,6 мегаватт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Хусусан, 2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 456,6 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш белгиланган.

Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ҳамда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманларида қуввати 220 мегаватт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади. Таъкидланишича, учала станцияни қуриш ишлари БААнинг Masdar компанияси томонидан олиб борилади.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг Phanes Energy Holding III B.V. компанияси томонидан қуввати 200 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Аввалроқ Президент 2026 йилгача қуёш ва шамол электр станциялари қувватини 8 минг мегаваттга етказишни белгилаб бергани хабар қилинганди. Шунингдек, Хитой компанияси Ўзбекистонда 350 миллион долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуриши ҳақида хабар берилди.