Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Рейтинг. Ўзбекистонда энг кўп қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар мавжуд?

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 1 январь ҳолатига 13 минг 289 тани ташкил этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига саноат соҳасида энг кўп хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 минг 289 тани ташкил этмоқда. Шундан қўшма корхоналар сони — 5988 та ва хорижий корхоналар сони — 7301 та.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони қуйидагича шаклланган:

  1. саноат — 4076 та;
  2. савдо — 3782 та;
  3. қурилиш — 1100 та;
  4. қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 718 та;
  5. яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 550 та;
  6. ахборот ва алоқа — 400 та;
  7. ташиш ва сақлаш — 354 та;
  8. соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 210 та.

Аввалроқ Ўзбекистондаги қайси ҳудудларда энг кўп янги корхона ташкил этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги 15 та йирик корхона фонд биржаси орқали сотилиши ҳақида хабар берилди.