Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги йилда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 15 минг 497 тани ташкил этмоқда. Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга ошган

Фото: Stat.uz

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудида хорижий капитал иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 15 497 тани ташкил этган.

2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга ошган.

Сўнги йилларда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони:

  • 2018 йилда – 7 371 та
  • 2019 йилда – 10 229 та
  • 2020 йилда – 11 620 та
  • 2021 йилда – 13 108 та
  • 2022 йилда – 15 497 та