Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Tesla криптовалютага маҳсулот сотишни бошлади

Tesla’нинг ушбу эълони фонида Dogecoin нархи 10 фоизга ошиб, 0,21 долларни ташкил қилди.

Фото: Dogecoin

Илон Маскнинг Tesla компанияси ўз маҳсулотларига Dogecoin мем-криптовалютаси билан тўлов қилиш имкониятини яратди. Компания фақат ушбу альткоинни қабул қилиши ва бошқа криптовалюталар билан ишламаслигини таъкидлади.

Tesla маҳсулотларини криптовалютага харид қилиш учун мижозга Dogecoin ҳамёни керак бўлади. Криптовалюталар билан сотиб олинган маҳсулотларни қайтариш, алмаштириш ёки бекор қилиш мумкин эмас.

Компаниянинг расмий веб-сайтидаги дўконда 835 DOGE учун Tesla тимсоллари туширилган камар боғичига, 12020 DOGE учун эса болалар учун электроквадроциклга буюртма бериш мумкин.

Tesla’нинг ушбу эълони фонида Dogecoin нархи 10 фоизга ошиб, 0,21 долларни ташкил қилди. Айни пайтда криптовалюта 0,19 доллардан сотилмоқда, ўтган кун ичида у 16 фоизга қимматлашди.

Аввалроқ Илон Маск Twitter саҳифасида Tesla ўз бренди туширилган маҳсулот ишлаб чиқаришини ва улар Dogecoin’га сотилишини маълум қилганди.