Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон дехқон бозорларидаги нархлар бўйича маълумот берилди

1 кг суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 68 минг сўмгача сотилган.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 6 январь ҳолатига бозорларда маҳсулотлар қуйидаги нархларда сотилган:

  • Суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45–68 минг сўм;
  • Қўй гўшти (1 килограмм) — 54–80 минг сўм;
  • Картошка (1 килограмм) — 3–7 минг сўм;
  • Пиёз (1 килограмм) — 1500–3800 сўм;
  • Сабзи (1 килограмм) — 1000–4500 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 7– 14 минг сўм;
  • Гуруч (1 килограмм) — 5–17500 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 литр) — 14–24 минг сўм;
  • Шакар (1 килограмм) — 7500–10500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилиши маълум қилинганди.