Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ қўйилди

Мамлакатда тухум нархи 2021 йилда қарийб 30 фоизга ошган.

Фото: «insteading.com»

Ўзбекистонда 2022 йил 1 апрелга қадар тухум маҳсулоти экспорти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда ҳукумат қабул қилган баёнотга таяниб «Bugun.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, республикада озиқ-овқат хафвсизлиги ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тухум экспортини вақтинча чеклаш бўйича таклифи ҳукумат йиғилишида маъқулланган.

Бунгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тухум экспорти бўйича табдиркорларга оғзаки ёки ёзма тақиқ қўйилмаганини билдирганди.

«Bugun.uz» мухбири билан суҳбатлашган «Паррандасаноат» уюшмаси вакили тақиқ мавжудлигини тасдиқлади. Аммо уюшма бундай тақиқни жорий этиш ё олиб ташлаш ваколатида эмаслигини эслатиб ўтди.

Статқўм маълумотига кўра, Ўзбекистонда тухум нархи 2021 йилда қарийб 30 фоизга ошган. Лекин бу паррандачалик учун зарур ем ва хом ашё қиммат бўлгани билан изоҳланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон бозорларида ўтган йил якунида тухум нархи (10 дона) — 7000–15 000 сўм атрофида кузатилган.