Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 2026 йилга қадар хорижий туристлар оқимини 9 млн нафарга етказмоқчи

2022 йилда мамлакат саёҳат учун хавфсиз деб эълон қилинади.

Фото: «uzbektourism.uz»

Ўзбекистон республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар оқимини 2026 йилга қадар 9 млн нафарга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, хорижий туризм бозорларида мамлакат туризм салоҳияти тарғиб қилинади. Бунда:

  • 2022 йилда мамлакатни саёҳат учун хавфсиз мамлакат сифатида эълон қилиш;
  • мақсадли бозорларда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва пандемиядан сўнг, давлатлар кесимида туризм маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • хорижий мамлакатларда халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларда миллий стенд билан иштирок этиш;
  • мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва ватандошлар кўмагида дунё миқёсида «Ўзбекистон кунлари» промо акциясини мунтазам ташкил қилиш;
  • томошабинлар қамрови кенг бўлган оммабоп блогер, влогерлар ҳамда инфлюэнцерлар учун мамлакат бўйлаб инфо турлар ташкил қилиш;
  • хорижий туристлар сонини 2022 йилда 2,7 миллион нафарга етказиш назарда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларида «Такс фри» тизими жорий этилиши хабар қилинганди.