Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Бухорода қуввати 270 МВт бўлган ИЭС ишга туширилди

Лойиҳа Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди. Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

«Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэфициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 900 миллион киловатт/соат электр энергияси билан) 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади», дейилади хабарда.

Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходим фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасидf 100 нафар янги иш ўрни яратилган. Ушбу инвестиция лойиҳаси Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.