Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Наманган вилоят ҳокимлиги институт ташкил этилишига масъул ижрочи ҳисобланади.

Фото: «forum.nowystyl.com»

Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш 2022 йилнинг апрелига қадар амалга оширилади.

Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимлиги институт ташкил этилишига масъул ижрочилар ҳисобланади.

Аввалроқ Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилгани хабар қилинганди.