Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинди

Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани туфайли инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинди

Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани туфайли инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, TOBB ETÜ TASHKENT, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинган.

Зарур бўлган маҳсулотлар рўйхати:

  • пальто;
  • плаш;
  • этиклар;
  • кофта;
  • шимлар;
  • қўлқоп;
  • шарф;
  • берет;
  • пайпоқ;
  • ички кийим.

Бошқа буюмлар:

  • чодир;
  • ётоқ;
  • тўшак (чодир учун);
  • адёл;
  • электр печка, иситкич;
  • қувурлар;
  • термос;
  • чироқ;
  • повербанк;
  • генератор.

Озиқ-овқат посилкаси:

  • чақалоқлар бўтқаси;
  • тагликлар;
  • тозалаш ва гигиена воситалари;
  • аёллар гигиеник воситалари.

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар, қуйидаги манзилга ташриф буюриши сўралган:

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки — Тошкент шаҳри Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 30-уй.

Вақт: 8 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар.

Батафсил маълумот учун: (78) 150 60 06, 1094