Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда водород энергетикаси соҳасида 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотлар ташкил этилади

Қолаверса, иқтисодиёт тармоқларида яратилган технологияларни саноат даражасида тажриба-синов ишлари йўлга қўйилади.

Фото: «ramboll.com»

Ўзбекистонда водород энергетикаси соҳасида 10 миллиард сўмлик илмий-тадқиқотлар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, 2022 йил водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий қиймати 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва 4 та янги илмий ишланма асосида водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, 2023–2024 йиллар водород энергетикаси материаллари ва технологиялари бўйича умумий қиймати 10 миллиард сўмлик 4 та илмий лойиҳани амалга ошириш орқали янги технологиялар — водородни сақлаш учун адсорберлар, металгидрид ташувчилар, водород олиш учун нанокатализатор ва қуёш энергияси асосидаги электролиз яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2023–2025 йиллар водород энергетикаси соҳасида етакчи хорижий илмий марказ ва университетларга 20 нафар ёш олим ва мутахассисларнинг илмий стажировкалари ташкил этилади.

Қолаверса, иқтисодиёт тармоқларида яратилган технологияларни саноат даражасида тажриба-синов ишлари йўлга қўйилади.