Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қайси ойда энг юқори бўлгани маълум қилинди

Январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмаси ҳажми 32,6 млрд долларга етди.

Фото: «fool.com»

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг юқори кўрсаткич октябрь ойида кузатилиб, 4,4 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларга тенг бўлган. Шунингдек, ойлар кесимида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қуйидаги қийматларни қайд этган:

  • январда — 2.3 миллиард доллар;
  • февралда — 2.2 миллиард доллар;
  • мартда — 2.6 миллиард доллар;
  • апрелда — 3.2 миллиард доллар;
  • майда — 4.3 миллиард доллар;
  • июнда — 3.4 миллиард доллар;
  • июлда — 3.6 миллиард доллар;
  • августда — 3.3 миллиард доллар;
  • сентябрда — 3.3 миллиард доллар;
  • октябрда — 4.4 миллиард доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.