Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

WhatsApp овозли хабарларни юборишдан олдин тинглаш функциясини ишга туширди

Янги функция, аллақачон, iOS ва Android’да мавжуд.

Фото: «lashnord.com»

WhatsApp мессенжери янги функцияни тақдим этди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ёзиб олинган овозли хабарларни юборишдан олдин тинглаши мумкин бўлади. Янги функция, аллақачон, iOS ва Android’да мавжуд.

Энди овозли хабар ёзиб олингач уни эшитиб кўриш, сўнгра юбориш ёки ўчириб ташлаш мумкин. WhatsApp мессенжеридаги ушбу янги функция ҳали Meta’нинг бошқа иловаларида мавжуд эмас.

Бунга қадар WhatsApp аудио хабарларни ижро этиш тезлигини бошқариш функциясини ишлаб чиқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, илова овозли хабарларни матн форматига таржима қилиш имкониятини ҳам тақдим этмоқчи.

Аввалроқ WhatsApp мессенжерида шахсий ёзишмаларни автоматик ўчириб юбориш функцияси ишга тушгани хабар қилинганди.