Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Хотин-қизларга тадбиркорлик учун маблағ ажратилади: 3 йиллик кредит кимларга берилади?

Кредитлар 6 ойлик имтиёзли муддат билан БҲМнинг 150 бараваригача ажратилиши белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда хотин-қизларга тадбиркорлик учун 3 йиллик кредитлар ажратилиши белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан хотин-қизларга тадбиркорлик учун 3 йилгача, шундан 6 ойгача имтиёзли давр билан БҲМнинг 150 бараваригача кредит ажратилади. Кредитлар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари тавсиясига кўра тақдим этилади.

Таъкидланишича, кредитлар тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби дастурлари асосидаги ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларга берилади.

Шунингдек, кредитларнинг«Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини тугатганларга ажратилиши белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни хонадон билан таъминлаш тартиби белгилангани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, USAID Ўзбекистонда 500 миллион сўмлик тадбиркорлик ғоялари танловини эълон қилгани ҳақида хабар берилди.