Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида 213 та трактор ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 213 дона трактор ишлаб чиқарилган. Шунингдек, трактор ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 66,2 фоизга камайган.
Қайд этилишича, сўнги уч йилда ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-октябрь ойларида) қуйидагича ўзгарган:
- 2019 йил — 1194 дона;
- 2020 йил — 630 дона;
- 2021 йил — 213 дона.
Аввалроқ Ўзбекистонда юк автомобили ишлаб чиқариш ҳажми камайгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги бир қатор заводлар Чирчиқ шаҳрига кўчирилиши ҳақида хабар берилди.


