Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Time Илон Маскни «Йил одами» деб топди

Tesla асосчиси бу йил бойлиги 300 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи миллиардерга айланди.

Фото: Bloomberg

Америкалик тадбиркор Илон Маск Time журнали талқинига кўра, «Йил одами», деб топилди. Tesla асосчиси бу йил бойлиги 300 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи миллиардерга айланди. Бу ҳақда журналнинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.

Илон Маск реал вақт режимида янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингига кўра, сайёранинг энг бой бизнесменлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Time

Маълумот ўрнида, 2020 йилда «Йил одами» унвонини сайловда Дональд Трампни мағлуб этган АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ва мамлакат вице-президенти Камала Харрис қўлга киритганди.

Аввалроқ Илон Маск бизнесдан кетиши мумкинлиги ҳамда блогерлик фаолиятини бошламоқчилиги ҳақида хабар берилганди.