Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон ЯИМида савдонинг улуши маълум бўлди

Кўрсаткичларда 2020 йилга нисбатан 10,9 фоизга ўсиш кузатилди.

Фото: «newgrodno.by»

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида савдонинг улуши 31 триллион 222,3 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон бўйича савдо соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми 31 триллион 222,3 миллиард сўмни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даври билан таққослаганда 10,9 фоизга ўсган.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қайд этилишича, кузатилаётган даврда республика бўйича ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида мазкур тармоқнинг улуши 6,0 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, 2020 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 0,2 фоиз пунктга ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил ЯИМ 6 фоизга ўсиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 74 миллиард доллардан ошиши хабар қилинди.