Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Фарғонадан Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Humo Air авиакомпанияси Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қатновлар Президентнинг 2020 йил 8 августда қабул қилинган «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида йўлга қўйилмоқда.

Хабарга кўра, 12 декабрь кунидан бошлаб Humo Air авиакомпанияси Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона–Сўх йўналишида соат 10:00 да ва Сўх–Фарғона йўналишида соат 12:00 да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимликлари биноларида харид қилиш имкониятига эга.