Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлди

Канал муаллифлари фойдаланувчиларга скриншот олишни тақиқлаш функциясига эга бўлди.

Фото: Shutterstock / Vostock Photo

Telegram’нинг янги версиясида «контентни ҳимоя қилиш» бўйича канал муаллифлари учун янги функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда мессенжернинг расмий блогида хабар берилди.

Маълум бўлишича, энди канал админлари фойдаланувчиларга каналдан хабарларни улашиш, уларни скриншотга олиш, шунингдек, каналларда чоп этилган фотосурат ва видеоларни сақлашни тақиқлаши мумкин.

Канал муаллифлари контентни ҳимоялаш функциясини ёқиши мумкин. Бу Telegram созламалари орқали амалга оширилади. Функция фаоллашганидан сўнг, фойдаланувчилар каналда эълон қилинган хабарларни бошқа жойга улаша олмайди, шунингдек, скриншот ололмайди ҳамда видео ёки фотосуратларни сақлай олмайди.

Бундан ташқари, Telegram аноним каналлар муаллифларига шахсий профилдан эмас, балки канал номидан постлар остида изоҳ қолдиришга рухсат берди. Бу муаллифларга махфийликни сақлашга ва ўз шахсига эътибор қаратмасликка ёрдам беради.

Шунингдек, яна бир функция — энди шахсий ёзишмаларни ўчиришни режалаштириш ҳам мумкин.

Аввалроқ Павел Дуров Telegram каналларда реклама кўрсатишни ўчириб қўювчи пулли функция устида ишлаётгани хабар қилинганди.