Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистон ва Қозоғистон «электрон ҳукумат»ни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

АТКР вазирилиги делегациясининг «Holding Zerde» компанияси вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қозоғистон компанияси билан электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Қозоғистонда хизмат сафарида бўлган. Хизмат сафари доирасида АТКР вазирлиги делегацияси ва «Holding Zerde» вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашув доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази ва Қозоғистоннинг «Holding Zerde» компанияси ўртасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва аҳолининг рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, шу билан бирга тажриба алмашиш мақсадида меморандум имзоланган.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, 2008 йилда ташкил этилган «Holding Zerde» компанияси мамлакатни рақамлаштиришнинг асосий ҳаракатлантирувчиси ҳисобланади. Компания электрон ҳукуматни ривожлантириш билан шуғулланади ва давлат органлари учун IT архитектурасини яратади.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Компания, шунингдек, «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда. Шу билан бирга, IT-технологиялар бозорини ривожлантириш ва илғор лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Аввалроқ Тошкентда Қозоғистон сармояси билан миттитуман қурилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон қарийб 6 млрд долларлик шартнома ва битим имзолагани ҳақида хабар берилди.