Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади

«Қўйлиқ» деҳқон бозори  ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, кўчиришдан мақсад пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Қўйлиқ» деҳқон бозори  ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

«Шу муносабат билан ‘Қўйлиқ’ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу борадаги ишлар ҳақида тез кунда қўшимча маълумот берамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги «Қўйлиқ», «Олой», «Ўрикзор» ва яна бир қанча бозорлар сотилиши ҳақида хабар берилганди.