Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

SpaceX йиллик парвозлар рекордини янгилади

SpaceX’нинг аввалги рекорди 2020 йилда ўрнатилган эди

Фото: SpaceX

Американинг SpaceX компанияси ўзининг Falcon 9 оғир ракетасини учириш бўйича йиллик рекордни янгилади. Бу ҳақда SpaceNews хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, 2021 йилнинг 3 декабрь ҳолатига кўра, бундай ракеталарнинг 27 таси ишга туширилган. Аввалги рекорд 2020 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда Falcon 9 ракетаси 26 марта фазога учирилган.

SpaceNews’га кўра, 2021 йилда Falcon 9 миссияларининг аксарияти Starlink учун керакли юкларни фазога олиб чиққан.

Аввалроқ Илон Маскнинг SpaceX космик компанияси Starship ракетаси учун Raptor двигателини ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммолар туфайли банкротликка дуч келаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, SpaceX NASA’нинг 4 нафар астронавтини Халқаро космик станцияга юборгани ҳақида хабар берилганди.