Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Tesla болалар учун квадроцикл ишлаб чиқди

Квадроциклнинг нархи 1900 долларни ташкил қилади

Tesla ўз веб-сайтида болалар учун Cyberquad электр квадроциклини сотишни бошлади. Етказиб бериш 2-4 ҳафтада бошланади.

Қайд этилишича, квадроцикл Tesla Cybertruck пикапи билан бир хил футуристик услубда ишлаб чиқарилган. У 16 километр/соат тезликда битта аккумулятор қуввати билан 24 километр масофани босиб ўта олади. Қурилмани тўлиқ заряд қилиш учун тахминан 5 соат вақт кетади. Унинг нархи 1900 долларни ташкил қилади.

Cyberquad 55 килограмм вазнга эга бўлиб, монолит пўлатдан ясалган рамка ва дискли тормозлар билан жиҳозланган. Унинг максимал юк кўтариш қобилияти 68 килограммни ташкил қилади. Ҳозирча сайтда фақат 8 ёшдан ошган болаларга мўлжалланган версия мавжуд.

Маълумот ўрнида, илк марта катталар учун квадроцикл версияси 2019 йилда биринчи Cybertruck тақдимотида намойиш этилганди. Ўшанда ушбу қурилмани автомобилга қўшимча маҳсулот сифатида эълон қилишган.

Аввалроқ Tesla’нинг энг тезкор электромобили Хитой бозорига 2022 йил чиқиши ҳақида хабар берилганди.