Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 10 ойда қанча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошган

Фото: «drive2.com»

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида корхоналар томонидан 356,1 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 фоизга ошган.

Шунингдек, саноат ишлаб чиқариш таркиби қуйидагича ифодаланган:

  • ишлаб чиқариш саноат — 82,9 фоиз;
  • тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 9,6 фоиз;
  • электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 6,8 фоиз;
  • сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 0,7 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп ҳудудлар рейтинги хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 10 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.