Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда 10 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Январь-октябрь ойларида 52 минг 454 дона Cobalt ишлаб чиқарилган

Фото: «zr.ru»

Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида энг кўп Cobalt ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 52 минг 454 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар статистикаси қуйидагича:

  • Cobalt — 52 минг 454 дона;
  • Damas — 45 минг 644 дона;
  • Lacetti-Gentra — 37 минг 557 дона;
  • Nexia T-250 — 21 минг 578 дона;
  • Labo — 12 минг 693 дона;
  • Spark — 7264 дона.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп автомобиль экспорт қилаётган давлатлар рейтинги хабар қилинганди. Шунингдек, Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобиль экани ҳақида хабар берилди.