Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи кун кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 14,46 сўмга ошган

Фото: «pravmir.ru»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,46 сўмга ошиб, 10 755,26 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,46 сўмга кўтарилиб, 10 755,26 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 167,43 сўмга баҳоланиб, 36,27 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 147,70 сўм этиб белгиланиб, 0,22 сўмга тушган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 ноябрь, пайшанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захираси қаерда сақланиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат бюджети даромадлари 170 трлн сўмдан ортиши кутилаётгани ҳақида хабар берилди.