Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захираси ўсди

Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 669,9 миллион долларга етган

Фото: Sputnik

Ўзбекистон ялпи халқаро олтин-валюта заҳираси ўсди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 миллион долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 миллион долларни ташкил қилган

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 ноябрь ҳолатига кўра, 35 миллиард 211,4 миллион долларни ташкил қилмоқда. 1 октябрда бу кўрсаткич 34 миллиард 414,3 миллион долларга тенг эди.

Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 669,9 миллион долларга етган. Шунингдек, нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори 12 миллиард 417,1 миллион долларни ташкил этган.

Аввалроқ асли бухоролик миллиардер Искандар Маҳмудов Россиянинг энг катта олтин қазиб олувчиларидан бирини сотиб олиши ҳақида хабар берилганди.