Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 9 ойда 220 млн долларлик полиэтилен экспорт қилди

Полиэтилен экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 52 минг тоннага камайган

Фото: «mmtimes.com»

Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида 220 миллион долларлик полиэтилен экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 220,5 миллиондолларга тенг бўлган 217,3 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. Полиэтилен экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 52 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

  • Туркия — 61,1 минг тонна;
  • Россия — 42,9 минг тонна;
  • Хитой — 40,2 минг тонна;
  • Латвия — 25,3 минг тонна;
  • Қозоғистон — 20 минг тонна;
  • Украина — 14,6 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 10 ойда қанча электротехника маҳсулотлари экспорт қилгани маълум бўлганди.