Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Австриялик 12 нафар тадбиркор Тошкентда бизнес лойиҳа амалга оширмоқчи

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Австрия ишбилармонлари билан учрашув ўтказилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкентда 8 ноябрь куни шаҳар ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Обидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Австриядан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хориж делегациясига Австрия Федерал иқтисодий палатасининг вице-президенти Рихард Шенц раҳбарлик қилган. делегацияни кутиб олган ҳокимлик вакили ҳамкорлик учун истиқболлар ва кенг имкониятлар мавжудлигини айтиб ўтган. Австрия делегациясига пойтахтнинг инвестицион имкониятлари тақдимот шаклида таништирилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ташриф буюрувчилар илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, тошкентлик тадбиркорлар ва шаҳар маъмурияти билан ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилган. 12 нафар тадбиркордан ҳар бири ўз бизнес-лойиҳасини таништириб, ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирган.

Таклиф қилинган лойиҳалар орасида соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш, фавқулодда ҳодисалардан (қор кўчкилари, ёнғинлар, сув тошқинлари) ҳимоя қилиш бўйича ечимлар, шаҳарни бошқариш бўйича IТ-ечимлар учун платформа, кўп қаватли биноларнинг ёнғинга қарши жиҳозланиши саналган. Бундан ташқари, муз саройлари учун муз ишлаб чиқариш, объектларнинг сув таъминоти, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш учун экспорт-импорт агентлиги, кичик гидроэлектростанциялар, транспорт бошқаруви (тураргоҳлар, ёритиш) соҳасида консалтинг каби таклифлар ҳам бор.

Аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилгани  хабар қилинганди. Шунингдек, Сардор Умурзоқов Австриянинг Европа ва ташқи федерал вазирини қабул қилгани ҳақида хабар берилди.