Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда кардиология соҳасида дори ва тиббий буюмлар учун 580 млрд сўм ажратилади

Президент томонидан кардиология соҳасида қатор вазифалар белгилаб берилди

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда кардиология соҳасида дори ва тиббий буюмлар учун 580 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:

  • бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;
  • 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
  • келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;
  • келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади.

Шунингдек, туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.

Аввалроқ Президент давлат активлари бўйича йиғилиш ўтказганди.