Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача камбағалликни 2 баравар қисқартириш кўзда тутилаётганини айтди

Президент давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш устувор вазифа бўлиб қолишини маълум қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни икки баравар қисқартириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни ўтказилган инаугурация маросимида айтиб ўтди.

Президентнинг таъкидлашича, давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш иқтисодиётни ислоҳ этишнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. Эркин рақобатга асосланган бозорни яратиш ҳисобидан аҳоли ва тадбиркорлар энергия ресурслари билан кафолатли таъминланади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали 2026 йилгача камбағалликни икки баробар қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя соҳасида бошқарув тизими ислоҳ қилиниб, ижтимоий хизматларнинг сифати яхшиланади ва кўлами кенгайтирилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев тиббиётга йўналтириладиган маблағ 2 баравар оширилишини айтганди.