Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 9 ойда қанча дафтар ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилдагидан 150 тоннага камайган

Фото: Wildkids

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 139 тонна дафтар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича,  дафтар ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 150 тоннага камайган. Қўмита ишлаб чиқариш ҳажми камайиши бўйича аниқ сабабларни келтирмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп балиқ овланаётган ҳудудлар ҳақида хабар берилганди. Рўйхатда Хоразм вилояти етакчилик қилаётгани маълум бўлганди.

Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп автомобиль экспорт қилаётган давлатлар маълум бўлди. Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади.